Агентлик томонидан кўриб чиқилган акциядорлар мурожаатларининг натижаларига кўра, 2019 йил январ-апрел ойлари давомида акциядорлик жамиятлари томонидан 100дан ортиқ акциядорларга 1,2 млрд. сўм миқдорида дивидендлар ундириб берилди ва моддий зарар қопланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (бундан кейинги матнда-Агентлик) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Бундан ташқари, Агентлик кундалик фаолияти давомида қуйидаги вазифаларни бажаради:
- қимматли қоғозлар амалиёти билан шуғулланувчи инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
- қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш;
- ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқалар.
Жумладан, 2019 йил январ ойидан апрел ойига қадар Агентликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг 260 дан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилди (батафсил маълумот илова қилинади).
Мурожаатларда кўриб чиқилаётган масалаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, аризаларнинг 70 % акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга дивидендлар тўланмаслиги, 13 % эса акциядорларнинг ҳуқуқларини бузилиши (жамият бошқаруви, овоз бериш жараёни, умумий йиғилишларда иштирок этиш ва ҳ.к) ва бошқалар.
«Биз фуқороларнинг барча мурожаат ва шикоятларини, айниқса “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари бузилиш ҳолатлари мавжуд бўлганларини жиддий ҳолда ўрганмоқдамиз. Агентлигимизга юклатилган асосий вазифалардан бири бу акциядорлар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир» - деди Атабек Назиров.
Мурожаатларда кўриб чиқилаётган масалаларнинг таҳлилини бу ерда кўриш мумкин
Мурожаатларда кўриб чиқилаётган масалаларнинг таҳлилини бу ерда кўриш мумкин