Welcome to uz   Click to listen highlighted text! Welcome to uz Powered By GSpeech
Yangiliklar
  eye                                

Savdo natijalari 09.10.2019      Savdo natijalari 08.10.2019      Savdo natijalari 07.10.2019      Savdo natijalari 04.10.2019      Savdo natijalari 03.10.2019      Savdo natijalari 02.10.2019      Savdo natijalari 30.09.2019      Savdo natijalari 27.09.2019      Savdo natijalari 26.09.2019      Savdo natijalari 25.09.2019      Savdo natijalari 24.09.2019      Savdo natijalari 23.09.2019      Savdo natijalari 20.09.2019      Savdo natijalari 19.09.2019      Savdo natijalari 18.09.2019      Savdo natijalari 17.09.2019      Savdo natijalari 16.09.2019      Savdo natijalari 13.09.2019     

7-октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда барқарор ички капитал бозорини ривожлантириш бўйича стратегик ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди.

091019 3

 

Президентнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда ички капитал бозорига таъсир кўрсатувчи маҳаллий қонунлар ва норматив ҳужжатлар замонавий стандартларга, шу жумладан халқаро портфел инвесторлари ҳамжамияти томонидан кутилаётган талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Шу сабабли, барча тегишли қонунлар, ҳужжатлар ва фармойишларни 2020 йил охирига қадар капитал бозорининг ягона, содда ва мослашувчан кодексга бирлаштирилишибўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари, Президент хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг ички қимматли қоғозларга, шу жумладан давлат облигацияларига эркин сармоя киритиши ва Ўзбекистон капитал бозорида фаол иштирок этишини чекловчи тўсиқларни зудлик билан олиб ташлаш бўйича ҳам топшириқ берди.

091019 2

Шунингдек, учрашувда ҳусусийлаштириш ва маҳаллий компанияларни капитал бозорига жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди. Йигирмага яқин энг яхши компанияни танлаш ва уларга Ўзбекистон капитал бозорида самарали иштирок этиш учун “йўл харитаси”ни тузиш орқали ёрдам бериш таклиф қилинди. Ушбу компанияларга берилган солиқ имтиёзлари иқтисодий барқарорликка олиб келиши ва мамлакатга кўпроқ сармояларни жалб қилиши мумкин.

091019 1

Шавкат Мирзиёев аҳолининг таълим ва молиявий саводхонлигини ошириш муҳимлигини хам айтиб ўтди, чунки капитал бозорининг ривожланиши мутахассисларнинг малакаси ва уларнинг билим даражаларига бевосита боғлиқ. Айни пайтда Ўзбекистонда 300 нафардан кам тегишли сертификатларга эга малакали мутахассислар ишлайди, бу эса ривожланган давлатлардагидан анча паст кўрсаткичдир. Шу муносабат билан Агентлик олдига Тошкент молия институтининг тегишли кафедралари фаолиятини мувофиқлаштириш, кадрлар малакасини ошириш, шунингдек етакчи хорижий олий таълим муасассалари билан биргаликда талабаларни ўқитиш вазифаси қўйилди.

Бундан келиб чиқиб, давлат раҳбари қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича 2020–2025 йилларга мўлжалланган стратегияни ишлаб чиқишни ваэркин муомаладаги жами қимматли қоғозларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатини 2025 йил охиригача камида 10-15 фоизга етказиш топшириғини берди.

YANGILIKLAR TAQVIMI

Kutubxona

Feed not found
  • 
O'zbekiston Davlat Portal
  • O'zbekiston Qimmatli qog'ozlar markaziy depozitariysida
  • International Organization of Securities Commissions
  • Interaktiv davlat xizmatlari yagona portali
  • O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
  • 
RFB Toshkent style=
  • Davlat Raqobat qo'mitasi
  • O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyevning virtual qabulxonasi
  • Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo'yicha davlat inspeksiyasi
  • 
Milliy qonunchilik bazasi
  • O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
  • strateg
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech