Welcome to uz   Click to listen highlighted text! Welcome to uz Powered By GSpeech
Yangiliklar
  eye                                

Savdo natijalari 25.10.2019      Savdo natijalari 24.10.2019      Savdo natijalari 22.10.2019      Savdo natijalari 21.10.2019      Savdo natijalari 18.10.2019      Savdo natijalari 17.10.2019      Savdo natijalari 16.10.2019      Savdo natijalari 15.10.2019      Savdo natijalari 14.10.2019      Savdo natijalari 09.10.2019      Savdo natijalari 08.10.2019      Savdo natijalari 07.10.2019      Savdo natijalari 04.10.2019      Savdo natijalari 03.10.2019      Savdo natijalari 02.10.2019     

vacancyАгентлик қайта ташкил этилиши ва унинг фаолиятини кенгайтирилиши муносабати билан, Қимматли қоғозлар бозори профeссионал иштирокчиларини лицeнзиялаш ва ривожлантириш бошқармасига бошлиқ ўринбосари қидирилмоқда.

Сиздан талаб қилинади:

• Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи профессионал бозор иштирокчиларини лицензиялаш ва жисмоний шахсларни аттестациядан ўтказиш билан шуғулланиш;

• Қимматли қоғозлар бозори ва профессионал иштирокчилари, шу жумладан фонд биржаси, инвестиция воситачилари, инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция фондлари, ишончли бошқарувчилари, инвестиция компаниялари, бошқарув компаниялари ва бошқалар фаолиятининг ҳозирги ҳолатини мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш;

• Статистик маълумотлар билан ишлаш, Агентлик ва Вазирлар Маҳкамаси бошқаруви учун йиғма таҳлилий материаллар ва тавсиялар тайёрлаш;

• Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларини ривожлантириш мақсадида амалдаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини илгари суриш;

• Маҳаллий ва хорижий инвестиция фондлари ҳамда банклар билан ҳамкорликни кенгайтириш;

• Профессионал иштирокчилар фаолиятида энг яхши амалиётларни амалга ошириш учун халқаро тажрибани ўрганиш.

Биз биламизки:

• Иқтисодиёт ёки юридик соҳа бўйича олий маълумотга эга бўлишингиз;

• Сиз катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш қобилиятига ва тизимли фикрлаш кўникмаларига эга эканлигиз;

• Агар давлат хизмати тизимида тажрибангиз бўлса, бу сиз учун афзаллик бўлади;

• Сиз нафақат ўзбек ва рус тилларини, балки инглиз тилини олий ва юқори даражада эгаллаган бўлишингиз.

• Сиз проактивлик, стрессга чидамлилик, ташаббускорлик, мукаммал аналитик ва коммуникатив кўникмалар, мураккаб муаммоларни тизимли равишда ҳал қилиш қобилияти ва шахсий устунлкларга эга бўлишингиз лозим.

Биз таклиф қиламиз:

• Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга жойлаштириш;

• Таълим имкониятлари;

• Шаҳар марказида қулай офис;

• Рақобатбардош иш ҳақи;

• Аниқ истиқболлар;

• Ҳар бир номзод билан алоҳида муҳокама қилинадиган барча бошқа шартлар.

Қизиқувчи номзодлардан ўз резюмеларини ушбу электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.(биринчи босқичдан ўтган тақдирда, Сизнинг резюмеингиз Агентликнинг
HR-менеджерига бевосита топширилади).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.01.2019 йилдаги ПҚ-4127-сонли қарори билан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Агентликнинг асосий фаолияти:

  • Қимматли қоғозлар бозорини давлат даражасида тартибга солиш;
  • Қимматли қоғозлар марказий депозитариясини тартибга солиш;
  • Лотереяларни давлат томонидан тартибга солиш ва лицензиялаш;
  • Қимматли қоғозлар бозорида фонд биржалари фаолиятини ва профессионал фаолиятни лицензиялаш ҳамда назорат қилиш;
  • Капитал бозорини ривожлантириш "стратегияси" лойиҳаси учун масъул бўлган асосий орган;
  • Қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширувчи орган.
  • 
O'zbekiston Davlat Portal
  • O'zbekiston Qimmatli qog'ozlar markaziy depozitariysida
  • International Organization of Securities Commissions
  • Interaktiv davlat xizmatlari yagona portali
  • O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
  • 
RFB Toshkent style=
  • Davlat Raqobat qo'mitasi
  • O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyevning virtual qabulxonasi
  • Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo'yicha davlat inspeksiyasi
  • 
Milliy qonunchilik bazasi
  • O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
  • strateg
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech