Welcome to uz   Click to listen highlighted text! Welcome to uz Powered By GSpeech
HAMKORLIK
  eye                                

Жорий йилнинг 22 июл куни дунёнинг молиявий пойтахти ҳисобланмиш Нью-Йорк шаҳрида илк бор Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган "Ўзбекистон капитал бозоридаги имкониятлар" инвестицион форуми бўлиб ўтди.

 

230719 1

Тадбирда 140 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, АҚШнинг йирик портфел инвесторлари, етакчи инвестиция ва бошқарув компаниялари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг 20 га яқин етакчи компаниялари қимматли қоғозларни жойлаштиришни режалаштиришди.

Форум очилишида Олий Мажлис Сенатининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ва Ташқи ишлар вазири А.Комилов сўзга чиқиб, меҳмонларга бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот беришди.

 

230719 2

Агентлик директори А.Назиров дунёнинг етакчи компаниялари – Citi, MUFG, Franklin Templeton, Dentons ва бошқа экспертлари иштирокида давра суҳбати ўтказди.
Форум иштирокчилари Ўзбекистон эмитентларининг қимматли қоғозларига инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ энг долзарб масалалар ва муаммоларни муҳокама қилдилар, шунингдек, АҚШ портфел инвесторлари ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида инвестицияларни жалб этишга доир қатор тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилди.

Форум якунида кўплаб АҚШ инвестиция компаниялари Ўзбекистон капитал бозорида иштирок этишдан, масалан, маҳаллий биржада қимматли қоғозларни сотиб олиш ва Ўзбекистонда ўз шўъба корхоналарини очишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

230719 3

  • 
O'zbekiston Davlat Portal
  • O'zbekiston Qimmatli qog'ozlar markaziy depozitariysida
  • International Organization of Securities Commissions
  • Interaktiv davlat xizmatlari yagona portali
  • O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
  • 
RFB Toshkent style=
  • Davlat Raqobat qo'mitasi
  • O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyevning virtual qabulxonasi
  • Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo'yicha davlat inspeksiyasi
  • 
Milliy qonunchilik bazasi
  • O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
  • strateg
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech