Welcome to uz   Click to listen highlighted text! Welcome to uz Powered By GSpeech
Fuqarolar murojaati
  eye                                

Аризалар, шиколятлар ва бошқа мурожаатларни қабул қилиш Марказ томонидан умумий тартибда Ўзбекистон Республикасининг 11.09.2017й. ЎРҚ-445-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонуни ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.1999й. 140-сон “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” қарорига мувофиқ амалга оширилади.  

Ҳужжатларни қабул қилиш Марказ девонхонаси томонидан иш кунлари соат 9:00дан 17:00гача амалга оширилади.

Телефон для обращения граждан: (+998 71) 203-01-14 

Электрон манзил: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. (электрон мурожаатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг 29.04.2004й. №611-II-сонли “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади).

МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон кўринишда келиб тушган мурожаатлари, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бир кундан кечиктирмаган ҳолда, мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳолатларни бевосита ўрганиш ваколатига эга Марказнинг тегишли бошқармасига юборилади.

Ариза ёки шикоят Марказга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари Марказ раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Таклиф Марказга келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно бўлиб, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

Қўйилган масалаларни ҳал этиш Марказнин ваколати доирасига кирмайдиган мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга, бошқа ташкилотларга ва мансабдор шахсларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МАЪЛУМОТЛАРНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” 05.04.2014й. ЎРҚ-369-сонли Қонунига асосан:

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров (бундан буён матнда сўров деб юритилади) ахборотдан фойдаланувчининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақида ушбу органларга ва (ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги (шу жумладан электрон ҳужжат шаклидаги) талабидир.

Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак.

Оммавий ахборот воситасининг Марказнинг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади.

  • Электрон шаклдаги сўров Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. манзилига жўнатилиши лозим.
  • Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга сўровни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби (Йўриқнома) (PDF)

ҚУЙИДАГИ МУРОЖААТЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ:

  • аноним мурожаатлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
  • мазкур Қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

Мурожаатингизга берилган жавобдан қониқмаганингиз ҳолатида, Сиз 100170, Тошкент ш., Мустақиллиқ шоҳ кўчаси, 107 манзили бўйича ёзма мурожаат қилишингиз ёки “ишонч телефони”га қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Пастдаги тескари алоқа шаклини тўлдиринг ва “Жўнатиш тугмасини босинг

QAYTA BOG'LANISH SHAKLI

FAMILYA ISM SHARIF 
SIZNING Е-MAIL 
MA'LUMOT MAVZUSI 
MA'LUMOT MATNI 
Iltimos, kodni kiriting: 
 Spamdan himoya
  Ma'lumot nusxasini menga jo'nating
    
  • 
O'zbekiston Davlat Portal
  • O'zbekiston Qimmatli qog'ozlar markaziy depozitariysida
  • International Organization of Securities Commissions
  • Interaktiv davlat xizmatlari yagona portali
  • O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
  • 
RFB Toshkent style=
  • Davlat Raqobat qo'mitasi
  • O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyevning virtual qabulxonasi
  • Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo'yicha davlat inspeksiyasi
  • 
Milliy qonunchilik bazasi
  • O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
  • strateg
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech