Лицензирование


419

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

  1. Лицензия бериш тўғрисида қуйидагилар кўрсатилган ҳолдаги ариза:
    юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), электрон почта манзиллари, банк муассасасининг номи ва банк муассасасида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами.
  2. Лицензия талабгори қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириш ниятида бўлган касбий фаолият.
  3. Лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари) томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
  4. Охирги ҳисобот санасига молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот билан биргаликда бухгалтерия баланси нусхаси (талабгор охирги ҳисобот санасидан кейин ташкил этилган ҳоллардан ташқари).
  5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ охирги ҳисобот санасига ўз маблағлари (сармояси) миқдори ҳисоб-китоби.
  6. Лицензия талабгори бўлган (инвестиция фондларидан ташқари) раҳбари ва ходимларининг лицензияловчи органнинг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан лицензия талабгори бўлган юридик шахснинг улар доимий асосда ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари, шунингдек якка ҳолда ижро этувчи орган функциясини амалга оширувчи шахсларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.


Инвестиция воситачиси сифатида фаолиятни амалга оширишга лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • депозитар операцияларни амалга ошириш учун дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган депозитар операцияларни амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси;
  • депозитар операцияларни амалга ошириш бўйича дастурий таъминотнинг техник тавсифи;
  • депозитар операцияларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник воситаларнинг тавсифлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
  • дастурий таъминот ва техник воситаларнинг инвестиция воситачиларининг дастурий-техник комплексларига қўйиладиган белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари, фонд биржаси ва Марказий депозитарий билан электрон ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги тўғрисида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг хулосаси.


Лицензия талабгорининг “Фонд бозори ахборот-ресурс маркази” Давлат унитар корхонаси билан Ягона дастурий техник комплексидан фойдаланиш учун имзоланган шартонама нусхаси тақдим этилган ҳолда инвестиция воситачиси сифатида фаолиятни амалга оширишга лицензия талабгори қўшимча ҳужжатларни тақдим этиши талаб қилинмайди.


Инвестиция фонди сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • инвестиция фонди билан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси;
  • инвестиция фонди билан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси.


Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган биржадан ташқари савдони ташкил этиш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси;
  • клиринг фаолиятини амалга ошириш учун дастурий воситаларни тижорат мақсадида ишлатишга мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган муаллифлик лицензия шартномасининг нусхаси;
  • тегишли дастурий таъминотнинг техник тавсифи;
  • қимматли қоғозларни муомалага қўйиш ва муомаладан чиқариш тартиботлари, қимматли қоғозлар нархлари котировкаси тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;
  • клиринг хизматини амалга ошириш қоидалари;
  • банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда клиринг хизматини кўрсатиш учун талабгорнинг алоҳида банк ҳисоб рақами мавжудлиги тўғрисидаги тижорат банкининг ёзма тасдиқномаси;
  • Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси ва тижорат банки билан қимматли қоғозлар ва пул маблағларида ҳисоб-китобларни таъминлаш бўйича мос равишда тузилган шартнома нусхаси;
  • индекслар ҳисоб-китоби методикаси, агар мавжуд бўлса;
  • қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қатнашчиларини қўйиш тартиби;
  • ахборотни ошкор қилиш тартиби;

Хизматдан қандай фойдаланиш
Талабнома юбориш усуллари: почта орқали ёки келиб мурожаат қилган ҳолда амалга оширилади.
Натижаларни олиш усуллари: почта орқали ёки келиб мурожаат қилган ҳолда амалга оширилади.

Тўлов миқдори ва тартиби
Тўлов турлари: Лицензия талабгорининг (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари) лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Тўлов нақд бўлмаган ҳисоб-китоб орқали амалга оширилади.
Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризани рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Хизмат кўрсатиш муддатлари
Лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан йигирма кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Лицензия олувчилар тоифаси
Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни фақат юридик шахслар амалга оширишлари мумкин.

Хизмат кўрсатиш учун ва рад этиш учун асослар
Хизмат кўрсатиш учун асослар: Ўзбекистон Республикаси “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлари, "Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида"ги низом
Рад этиш асослари: лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши; лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги; лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.

Хизмат кўрсатиш натижалари

  • инвестиция воситачиси (депозитарий, андеррайтинг, маркет-майкер, дилер, брокер);
  • инвестиция маслаҳатчиси (трансфер-агент);
  • инвестиция фонди;
  • инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси;
  • қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси сифатида профессионал фаолият(лар)ни амалга ошириш учун лицензия берилади
  • ёхуд лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).



Хизматлар кўрсатилгандан кейин тақдим этиладиган ҳужжатлар
Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарордан хабардор қилади.
Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилиш.
Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимни имзолаш тогърисида хабардор қилиш.


Банк реквизитлари
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 13-уй.
Молия вазирлиги Гъазначилиги ХККМ Марказий банк бош бошқармаси
Х/Р: 23402 000 3 00100001 010
Банк коди: 00014;
ИНН: 306 054 141
Ш/Х: 401010860262697950100039001
(лицензиялаш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун)


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикасининг “Айрим фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни; “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни; “Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 308, 09.07.2003й.), “Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами №1899, 06.02.2009й.)


Шикоят бериш тартиби
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.












Ариза намунаси

Ариза берувчи — юридик шахс тўгърисида маълумот:
1. тўлиқ номи:
2. ташкилий-ҳуқуқий шакли:
3. қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириш ниятида бўлган касбий фаолият тур(лар)и:
4. жойлашган жойи (почта манзили):
5. электрон почта манзиллари:
6. хизмат кўрсатувчи банк номи:
7. банк муассасасида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамининг тартиб рақами:
8. юридик манзили:
9. телефон рақами: